«Реал» сардори Серхио Рамос ҳамда Пилар Рубиоларнинг никоҳ тўйига ташриф буюрувчи меҳмонлар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Рамос ва Рубиоларнинг висол оқшомида «Реал» президенти Флорентино Перес ва клуб бош мураббийи Зинедин Зидан иштирок этади. «Қироллик клуби» ўйинчиларидан Лукас Васкес, Лука Модрич ва Кейлор Навас тўйга таклиф этилган.
Бундан ташқари рўйхатдан «Барселона»нинг 3 нафар футболчиси Жерар Пике ва унинг рафиқаси Шакира, Жорди Алба ва Серхио Бускетс, Испания терма жамоаси ва «Реал» собиқ бош мураббийи Висенте дел Боске, Испания терма жамоаснинг айни дамдаги бош мураббийи ҳамда «Барселона» собиқ устози Луис Энрике, Мадрид клуби собиқ ўйинчилари Роберто Карлос, Рауль Гонсалес, Фернандо Йерро, Роналдо, Дэвид Бекҳем ва Икер Касильяс ўрин эгаллаган.
Тўй оқшоми 15 июнь куни Севильяда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Рамос ва Рубио 2012 йилдан бери бирга. Уларнинг Серхио Жуниор, Марко ва Aлexaндро исмли уч нафар ўғил фарзанди бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)