Футбол бўйича Америка Кубоги мусобақаси ташкилотчилари 2020 йилда бўлиб ўтадиган финал босқичини ноодатий тарзда ўтказишни режалаштирмоқда.
TNT Sports’нинг хабар беришича, мусобақанинг ҳал қилувчи босқичи 2 та учрашувдан иборат бўлади. Биттаси Аргентинада бўлиб ўтса, иккинчисига Колумбия мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, КОНMEБОЛ томонидан ташкиллаштириладиган 47-бор ўтказилаётган Америка Кубоги—2020 мусобақаси 12 июндан 12 июлга қадар Аргентина ва Колумбия давлатларида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)