Санкт-Петербургнинг Петроград туманидаги чорраҳада пиёдалар ўтиш йўлакчасидан енгил автомобиль одамлар устига қараб учиб келиб тўхтади. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Хабарда айтилишича, 1 июнь куни соат 17:50 да Троицкий кўпригидан келаётган оқ Reno Logan русумли автомобиль чорраҳада светофорнинг сариқ чироғида ўтиб кетган ва тротуарга учиб чиқиб кетган. Бир қанча пиёдалар ва велосипедчи машинанинг тагида қолган. Шунингдек, машина йўл белгиси ўрнатилган устунни ҳам уриб туширган.
Reno’га ўткинчилар ҳужум қилишга уринган, аммо полиция ходимлари хизмат машинасига беркинган 22 ёшли ҳайдовчини қутқарган.
«Санкт-Петербург йўл инспектори» гуруҳида маълум қилинишича, ҳайдовчи асли ўзбекистонлик бўлиб, 1996 йилда туғилган. Машинанинг салонида йўловчи ҳам бўлган, аммо ҳайдовчи такси-кира қилганини тан олмаган.
Изоҳ (0)