«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.
«1980-йилларда Туркияда жойлашган АҚШ ва НАТО ҳарбий базалари», — Баҳлул Ўзкан, Мармара университети доценти, халқаро муносабатлар бўйича эксперт.
«Уммонлик ёзувчи аёл илк бор халқаро Букер мукофоти ғолибига айланди», — Аҳмад Ал-Омран, @FT.
«Рубль қадрининг пасайиши нархларнинг муттасил ошиб бораётгани борган сари русларни хорижда ишлашга мажбур қилмоқда. Ойига 1860 доллар маблағ ишлаб топиш имконини берадиган Жанубий Корея рус мигрантлари учун севимли мамлакат бўлиб қолмоқда», — Рискелди Сатке, журналист.
«Россияда халқ ғалаба қозондими? ‘Русская газета’ маълумотларига кўра, намойишлардан сўнг Екатеринбург ҳокимияти хиёбонда черков қуриш истагидан воз кечди. Мулкдорларга босим ўтказиш уларни муқобил қарашларга қулоқ осишга мажбур қилишини бутун мамлакат гувоҳи бўлди», — Стив Розенберг, BBC.
«Стив Беннон Қозоғистонда ўтказилган катта форумда. Популизм, миллатчилик ва Ғарбнинг Хитойга нисбатан қаттиқроқ сиёсат юргизиши ҳақида гапирди. Ҳеч қандай жиддий фикр янграмади. Барчаси оддий суҳбатлар сирасидан бўлди», — Рид Стендиш, журналист.
«Тереза Мэй истеъфога чиқиш борасида тўғри қарор қабул қилди. Бутун мамлакат билган нарсани энди у ҳам билади — унинг ўзи ҳам, унинг тарқоқлик авж олган партияси ҳам мамлакатни бошқара олмаслигини. Торининг (консерваторларнинг) раҳбари ким бўлишидан қатъий назар, у халқимизга мамлакатнинг келажагини ҳал қилиш учун шошилинч сайлов ўтказилишга имкон бериши керак», — Жереми Корбин, Буюк Британия Лейбористлар партияси етакчиси.
«Россия ҳудудида 160 этник гуруҳ истиқомат қилишидан хабарингиз борми? Улардан 140 таси ўз тилида гаплашади. Россия 145 миллионлик аҳолисининг 12 миллион нафарини туркий халқлар ташкил этади. Россияда 20 миллион мусулмон истиқомат қилади», — Туркиядаги Россия тадқиқотлар институти.
«У ёки бу мамлакатнинг кучини кўрсатадиган энг асосий олти жиҳат: 1) сифатли билим олган ёшлар; 2) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида саноат салоҳияти; 3) кучли мудофаа саноати; 4) брендлар ишлаб чиқариб, қийматга эга бўладиган саноат; 5) қонун устуворлигини таъминлайдиган универсал сиёсий концепция; 6) атроф муҳит ва табиатга бўлган эҳтиром», — Ўзжон Қозиўғли, Dunya газетаси колумнисти.
«Франция ‘Миллий фронт’ сиёсий партияси етакчиси Марин Ле Пен евросайловда 23,3 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди. Бу 2017 йилдаги президент сайловида ғалаба қозонган Эммануэль Макроннинг энг катта мағлубиятидир», — Жим Робертс.
«Европадаги сайловлар Европа демократияси соғлом ва яшовчан эканини кўрсатди. Охирги 20 йилда сайлов жараёнида қатнашганлар сонининг юқори бўлиши европаликлар Иттифоқ келажагини ҳал қилишда фаол эканидан гувоҳлик беради», — Европа Иттифоқи ваколатхонаси.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)