Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Санжарбек Раҳмонов (11 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг, 5 та нокаут) июнь ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Унга кўра, Раҳмонов 28 июнь куни ўзининг 15-жангини ўтказади. Мазкур бокс кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Mandalay Bay саройида бўлиб ўтади. Ҳозирча Санжарбекка ким рақиблик қилиши аниқ эмас.
Санжарбек Раҳмоновнинг алоҳида таъкидлашича, бу унинг бўйдоқликдаги сўнгги жанги бўлади. Мазкур жангни ўтказиб, 30 ёшли спортчи Ўзбекистонга қайтишни режалаштирмоқда. Санжарбекнинг тўйи сентябрь ойида бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, келин асли ўзбекистонлик АҚШда истиқомат қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)