Давлат солиқ қўмитаси январь-апрель ойлари якунларини сарҳисоб қилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Маълумотларга кўра, мазкур даврда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 6,2 баробар ошди — бу 41,7 мингта тадбиркорлик субъекти демакдир.
Ер солиғи тўловчилари сони 5,8 баробар ортиб, 74,7 мингтага етди, мол-мулк солиғи тўловчилари эса 65 мингтага етди.
Ушбу даврда сув солиғи тўловчилари 50,9 мингтага етиб, 14,8 бараварга ошди. Фойда солиғи тўловчилари сони 4,7 баробар ортиб, 35,5 мингтага етди.
Шунингдек, даромад солиғини тўлаётган жисмоний шахслар сони 4,8 миллион кишига етди, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 456 мингга ошди.
Натижада бюджетга солиқ тушумлари 25,2 триллион сўмни ташкил этди, ўтган йилнинг мос даврида 15,3 триллион сўм тушум бўлган.
Изоҳ (0)