20 май, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-турида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида «Ал-Аҳли» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 69-дақиқасида мезбон жамоа аъзоси Омар ас-Сома ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқага келиб «шерлар» ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб Абдулраҳмон Ғариб Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди (2:1).
Шу тариқа тошкентликлар сафарда кечган баҳсда «Ал-Аҳли»га мағлуб бўлди ва мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади.
Маълумот учун, «Пахтакор» гуруҳ баҳсларини 8 очко билан 3-ўринда якунлади.
ОЧЛ
6-тур баҳси
20 май, душанба
«Ал-Аҳли»—«Пахтакор» 2:1
Гол: 1:0 — 69 Омар ас-Сома, 1:1 — 88 Игорь Сергеев, 2:1 — 90+2 Абдулраҳмон Ғариб«Ал-Аҳли»: Муҳаммад Овайс, Муҳаммад Фатил, Пауло Диаз (Нуҳ Иброҳим, 46), Абдуллоҳ Тармин, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Юсуф Ҳарби (Тайсир ал-Жассим, 53), Салман Мувашар, Абдулфаттоҳ Асири (Абдулраҳмон Ғариб, 83), Хорхе Семедо, Омар ас-Сома
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (Марко Симич, 80), Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 63), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 46), Марат Бикмаев
Огоҳлантириш: Юсуф ал-Ҳарби (38), Кримец (51), Ҳинди (73), Абдуллоҳ Тармин (82), Алижонов (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)