Шавкат Мирзиёев истиқболли ташаббуслар тақдимоти билан танишди
Унга БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий ҳамкорлик қилди. Тақдим этилган лойиҳалар орасида йўл қурилишида пластик чиқиндилардан фойдаланиш, инновацион ҳаво тозалаш ускунасини ишлаб чиқиш, чекка ҳудудларни кўчма қурилма воситасида энергия билан таъминлаш, пиёдалар йўлакчасида автоматлаштирилган огоҳлантириш тизимини жорий қилиш каби ташаббуслар бор.