Украина парламенти янги сайланган президент Владимир Зеленскийнинг инаугурациясини 20 майга белгилади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Бу қарор сайлов ўтказилган кунидан 3,5 ҳафта ўтиб қабул қилинди.
Бундан аввал Украина парламентида инаугурацияни ўтказиш ҳақида 7 та қарор рўйхатга олинганди; 17, 19, 20, 26, 28 май ва 1 июнь.
Зеленский ўзи 19 май куни белгиланишига туриб олганди.
Унинг сўзларига кўра, амалдаги ҳукумат инаугурация санасини чўзиш, бу билан уни қонунчиликда белгиланган муддатларда Олий Радани тарқатиб юбориш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун ҳаракат қилмоқда.
Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Пётр Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди.
Зеленский сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.
Марказий сайлов қўмитаси ҳам, сайлов давомида ҳеч қандай жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини хабар қилди.
Изоҳ (0)