Шимолий Корея ҳукумати Жанубий Корея ва АҚШнинг қўшма ҳарбий машқларига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: EPA

Қайд этилишича, Пхеньян Сеул ва Вашингтонни Корея ярим оролида «тинч муҳит»ни бузганликда айблади.

КХДР томони шунга ўхшаш ўқув машқларини «Кўр-кўрона провокация ҳаракати» ҳисобланишини қўшимча қилди.