Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг, фуқаро Ш. Валиева фойдасига собиқ турмуш ўртоғи фуқаро М. Валиевдан турмуш даврида олинган Orlando русумли автомашинасининг ½ улуши яъни 62 250 000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, 13 май куни суд қарорида кўрсатилган пул маблағлари тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.