Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг, фуқаро Ш. Валиева фойдасига собиқ турмуш ўртоғи фуқаро М. Валиевдан турмуш даврида олинган Orlando русумли автомашинасининг ½ улуши яъни 62 250 000 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган, бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, 13 май куни суд қарорида кўрсатилган пул маблағлари тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати тамомланган.
Изоҳ (0)