• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев: Актауда бош консулхона очилади. Келгусида Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам

    «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев  Нур-Султон шаҳрида ташкил қилинган «Радикализмнинг олдини олишда Қозоғистон тажрибаси» мавзусидаги медиатур давомида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ниёзхўжаев мазкур вазифага 2018 йил мартидан бошлаб киришди, бунгача Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Дастлабки савол бугунги кунда Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларидан талаб этилаётган асосий миссия — мамлакатга инвестициялар олиб келишда кўмаклашишга тааллуқли бўлди.

    — Нафақат инвестициялар киритиш, балки икки томонлама савдо-сотиқ ва иқтисодий муносабатларни яхшилаш бўйича ҳам жиддий иш олиб борилмоқда. Элчихона Ўзбекистоннинг барча минтақалари, хусусан, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Наманган вилоятлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Ҳафтанинг ҳар чоршанбаси инвестициялар куни деб эълон қилинган. Айтайлик, бу гал Навоий вилояти билан видеоконференция ўтказиб, қозоғистонлик инвесторларни вилоятнинг имкониятлари билан таништирдик, уларни бу ерда бўлиб ўтадиган инвестицион форумга таклиф этдик.

    Элчихона ташаббуси билан бир қатор лойиҳалар тайёрланди. Масалан, Наманган вилоятида синтетик тола ишлаб чиқариш лойиҳаси. Қозоғистонлик инвесторлар вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашди, бундан ташқари наманганликларга яна 4 та лойиҳа бўйича таклифлар етказилган. Сирдарёда ҳам 5 та лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда, улар асосан маиший кимё ва агросаноат, хусусан, чорвачилик ва паррандачилик билан боғлиқ.

    — Бу саъй-ҳаракатлар рақамларга ўгирилганда қандай натижа беряпти?

    — 2019 йилнинг январь—февраль ойларида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Бу қарийб 500 миллион доллар дегани. Бу борада нафақат маҳсулотлар олди-бердиси, балки хизматлар ҳам инобатга олинади. Масалан, транзит—темир йўл, автомобиль транспорти орқали юк ташиш ва ҳоказо.

    — Қозоғистон инвесторларининг Ўзбекистонга киришга қизиқиши ҳақида гапирилганда банк сектори ва автомобиль саноати ҳақида ҳам эшитяпмиз.

    —Бу бор гап. Мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири — Halyk Bank шўъбаси бўлган Tenge Bank Тошкентда филиалини очишга ҳозирлик кўряпти. Биз уларнинг бир қанча масалаларини ҳал этишда кўмаклашдик. Тошкент шаҳри марказида улар учун ер ажратилган. Банк 20 миллион долларлик инвестиция билан киради, бизнес-комплекс қуради.

    Автосаноат масаласига келсак, биласиз, «Ўзавтосаноат» Қозоғистонда Ravon автомобилларини йиғишни йўлга қўйди. Бу йилги режа 18 мингта автомобиль ишлаб чиқаришдан иборат, уларнинг бир қисми экспортга чиқарилади. Қозоғистон автосаноати вакиллари ҳам Ўзбекистонга кириш бўйича ўз таклифларини берган, уларни мутасаддиларимиз кўриб чиқяпти. «Қарс икки қўлдан» дейишади-ку!

    — Қозоғистоннинг янги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга илк ташрифи давомида имзоланган муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битим бўлди.

    —Бу ҳужжат икки йил давомида ишлаб чиқилди ва бунда элчихонанинг ҳам маълум ҳиссаси бор. Унда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги меҳнат муҳожирлари ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси аниқ кўрсатиб ўтилган. Элчихонамизда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакили — атташе бор, унинг асосий вазифалари сирасига киради бу йўналиш. Улар ҳам, биз ҳам иш берувчилар мониторингини юритамиз, керак бўлса, ўзига яраша «қора рўйхатлар» ҳам бор.

    Меҳнат муҳожирларимизга бу битим қабул қилингунча ҳам муаммоларини ҳал этишда кўмак бериб келганмиз. Чунки икки давлатнинг ўзаро қонунчилик базасида 212 та ҳужжат — қарор ва келишувлар бор, шуларнинг ўзи етарли асос бўла олади. Ундан ташқари, Ўзбекистонда қабул қилинган янги таҳрирдаги Консуллик уставида ҳам консуллик амаллари қаторида фуқароларимиз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

    — Навбатдаги саволга ўзингиз олиб келдингиз. Россиянинг қатор йирик шаҳарларида Ўзбекистон консулхоналари бирин-кетин очилмоқда. Қозоғистонда бу борада аҳвол қандай?

    —Ҳозир мамлакат пойтахти Нур-Султонда элчихона ва Олмаота шаҳрида бош консулхона фаолият кўрсатмоқда. Бугун-эрта Актауда бош консулликни очамиз, дипломатларимиз ҳозир ўша ерда бўлиб турибди.

    — Нега энди Актау?

    — Шаҳар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларига қўшни бўлган ҳамда меҳнат муҳожирлари Россияга йўл олганда ўтадиган Манғистов вилоятининг маъмурий маркази. Актау Қозоғистоннинг тез ривожланаётган ҳудудлари қаторига киради. Энг муҳими, бу ерда Каспий денгизига олиб чиқадиган икки порт, «Шеврон» каби кўплаб йирик хорижий компаниялар ваколатхоналари жойлашган.

    Келгусида Қозоғистоннинг шу каби йирик ва муҳим бошқа минтақаларида ҳам бош консулхоналар очишни мақсад қилганмиз. Бу меҳнат муҳожирлари, сайёҳлар, талабалар учун қулайлик ва енгиллик бўлади, деган умиддамиз.

    Медиатур доирасидаги материаллар Европа Иттифоқи молиявий кўмагида тайёрланган.

    15.05.2019, 10:06   Изоҳ (0)   10563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда олтин эсдалик тангалар нархи яна кўтарилди

    15.05.2019, 09:48

    Сурхондарёда Республика Бахшичилик санъати маркази очилади

    15.05.2019, 09:14

    Ўзбекистонда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилади

    15.05.2019, 08:05

    Наманганда қўшма корхона 100 ўринли боғча қуриб, Мактабгача таълим вазирлиги ихтиёрига топширди (фото)

    14.05.2019, 22:35

    Танзила Норбоева ШҲТ Иккинчи аёллар форумида иштирок этади

    14.05.2019, 22:29

    Самарқандда аттракциондан отилиб кетган қиз, ифторлик уюштирган Дональд Трамп, аста-секин кичраяётган Ой ва куннинг бошқа хабарлари

    14.05.2019, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.