Фотогалерея: 74 йил олдин бутун дунё ғалабани қандай нишонлаган?
1945 йил 8 май Москва вақти билан соат 02:10 да бошловчи Юрий Борисович Левитан фашистлар Германиясининг шартсиз равишда таслим бўлиши, шунингдк, СССР Олий Совети Раёсатининг «9 майни Ғалаба куни деб эълон қилиш тўғрисида»ги Фармонини ўқиди. Шу кундан бошлаб, ҳар баҳор уруш қаҳрамонларига ҳурмат бажо келтирилади.
AdMe 74 йил аввал ғалабани бутун дунё қандай нишонлагани акс этган суратларни йиғди.
Голландиялик мухолифатчилар радио орқали Адольф Гитлернинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитиб қувонишмоқда. 1945 йил, май.
Улуғ Ватан урушидаги ғалаба муносабати билан отилган биринчи мушак. Москва. Қизил майдон, 1945 йил 8 май
Парижликлар иттифоқдош давлатларнинг байроқларини ҳилпиратиб, Ғалаба аркасидаги майдонда юриш қилмоқда. 1945 йил 8 май
Германиянинг расман таслим бўлгани эълон қилингач, қироллик оиласи Букингем саройи олдида халқни қаршиламоқда. 1945 йил 8 май
Совет ҳарбийлари Рейхстаг олдида. 1945 йил
Париж кўчаларидаги бахтли одамлар. 1945 йил 8 май
СССР армиясининг ҳарбий қиз йўл белгиси олдида. Берлин, 1945 йил
Лондон марказидаги бомбардимондан ҳимояланган Эрос ҳайкали олдидаги одамлар
Совет ҳарбийлари Тиргартенда ғалабани нишонламоқда. Берлин, 1945 йил
СССР ва АҚШ аскарлари Берлинда ғалабани нишонламоқда. 1945 йил
Ғалаба куни Ленинградда нишонланмоқда. 1945 йил, май
Бахтли аскарлар поездда уйларига кетмоқда. Франция, 1945 йил 25 май