9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб «Чирчиқ» полигонидаги халқаро стандартларга мос тарзда бунёд этилган майдонда 1—5 май кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги миқёсида Танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эртага, 1 май куни соат 09:00 да бўлиб ўтади.
Шунингдек, 5 май куни соат 09:00 да бошланадиган финал баҳслари давомида замонавий ва Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларнинг намойиши, ҳарбий санъаткорлар томонидан тақдим этиладиган концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)