Имом Бухорийнинг «Ал-Жоме ас-саҳиҳ» ҳадис тўпламлари «Ҳилол» нашриётида ҳозирги ўзбек тилига таржима қилиниб, илк бор арабча матни билан биргалик тўлиқ ҳолда чоп этилди. Бу ҳақда нашриёт маълум қилди.

Фото: «Ҳилол» нашриёти матбуот хизмати

Мазкур тўпламнинг баъзи жузлари сотув қолмаган эди. Етишмай турган жузлар ҳам қайта нашрдан сўнг, 25 апрелдан сотувга чиқарилди. Энди «Саҳиҳул Бухорий»нинг саккизта жузини тўплам ҳолида харид қилиш мумкин.

«Олтин силсила – Саҳиҳул Бухорий»нинг тўлиқ (саккизта жуздан иборат) тўплами нархи 540 минг сўм этиб белгиланган.