Исроилнинг SpaceIl компаниясига тегишли «Берешит» коинот зонди Ойга қўниш чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Yahoo

Қўниш жараёнида қурилманинг асосий двигатели ишдан чиқди, шундан сўнг у Ой сатҳига қулади.

«Берешит» Ойга қўндириш учун мўлжалланган ва хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган тарихдаги илк аппарат эди.

Фото: AFP

Маълумот учун, шу пайтга қадар Ой юзасига фақат СССР, АҚШ ва Хитой ўз коинот қурилмаларини муваффақиятли қўндирган.