Жорий йилнинг 7 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи С.Ё. исмли аёлнинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган Lacetti русумли автомашинасини ҳайдаб қочган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 20-«А» даҳада яшовчи Р.Ф. ва Учтепа тумани 23-даҳада яшовчи Ш.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ҳибсга олинди. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)