«Манчестер Юнайтед» «Вест Ҳэм» ҳимоячиси Деклан Райсни ҳали ҳам сотиб олиш ниятида, деб хабар берди Independent.
Маълумотларга кўра, манкунианлар Англия терма жамоасида дебют ўйинини ўтказган 20 ёшли футболчи учун 34 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилди.
Аммо Лондон клуби Райсни 50 миллиондан ортиқ еврога баҳоламоқда.
Футболчининг «Вест Ҳэм» билан тузган шартномаси 2024 йилгача амал қилади ва у ҳафтасига 30 минг фунт маош олади.
Маълумот учун, лондонликлар ҳимоячиси Англия чемпионати доирасида 29 та учрашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)