Британиянинг BBC корпорацияси Украина президенти Пётр Порошенкодан нотўғри хабар тарқатгани учун узр сўради. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Компания, шунингдек, етказилган зарарни ва барча суд харажатларини қоплашга рози бўлган.
Аввалроқ, Лондон Олий суди бу хабарнинг тарқатилиши Украина президенти обрўсига путур етказишини тан олиб, Порошенконинг BBC’га қарши даъволарини қондирган. Товон пулининг миқдори ошкор қилинмаган.
2018 йил май ойида BBC манбага ҳавола бериб, Украина расмийлари ўртага одам қўйиб, Дональд Трамп ва Пётр Порошенконинг учрашувини ташкиллаштириш учун АҚШ президентининг собиқ адвокати Майкл Коэнга 400 минг доллардан 600 минг долларгача пул берган, деган хабар чиқарган эди.
BBC ушбу хабар нотўғри эканини тан олган. Ҳозир хабар нашр сайтидан ўчирилган, лекин BBC Украина хизмати сайтида аввалгидек турибди.
Изоҳ (0)