«Атлетико Мадрид»нинг франциялик ҳимоячиси Лукас Эрнандес фаолиятини «Бавария» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Мюнхен клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Мюнхенликларнинг 23 ёшли футболчи билан 5 йилга мўлжалланган шартномаси 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга киради.
Мадридликлар футболчининг трансферидан 80 миллион евро ишлаб олади. ЖЧ—2018 чемпионининг «Бавария»даги йиллик маоши 13 миллион еврони ташкил этади ва клубнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиларидан бирига айланади.
Эрнандес трансфери Германия ва «Бавария» тарихига рекорд сифатида киради. 2017 йилда мюнхенликлар «Лион»дан Корентен Толиссони 41,5 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, Лукас Эрнандес жорий мавсум Ла Лига доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)