Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохитов бугун Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-мактабда бўлиб ўқувчиларга китоблар совға қилди.
«Book challange» бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги лойиҳа бўлиб, унда ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилади.
Мазкур лойиҳа ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Изоҳ (0)