«Барселона» ҳали ҳам «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берди.
Европа клублари ассоциацияси (ECA) йиғилиши олдидан Каталония клуби президенти Жозеп Бартомеу 19 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери бўйича амстердамликлар билан навбатдаги музокараларни ўтказиши керак эди.
«Аякс» де Лигт учун, тахминан, 100 миллион евро талаб қилмоқда.
Аввалроқ «Барселона» футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин каталонияликлар мавсум охирида клуб таркибига келиб қўшиладиган «Аякс» ярим ҳимоячиси Фрэнки де Йонгнинг трансферини эълон қилганди. Унинг нархи 75 миллион евро ҳамда қўшимча бонуслар сифатида 11 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!