21 март куни Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида Наврўз сайиллари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Дастурга мувофиқ бугун ҳам сайиллар белгиланган ҳудудларда давом эттирилади.
Эътиборлиси ҳозирда Амир Темур хиёбонида ҳаво шари осмонга кўтарилишга тайёр.
Ушбу ҳаво шари нафақат маҳаллий аҳоли, балки Самарқанд, Бухоро каби кўҳна шаҳарлар учун ҳам бегона эмас.
Шунингдек, Ўзбекистонда Буюк Ипак йўли бўйлаб биринчи ҳаво шари экспедициясида ҳам қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, халқ сайиллари 21 мартдан 24 мартга қадар соат 12:00 дан 22:00 гача пойтахтнинг турли чеккаларида давом этади.
Изоҳ (0)