Хитой археологлари Гуйчжоу провинциясида мамлакат жанубида 4 минг йилдан 38 минг йилгача бўлган қадимий одамларнинг фаолият изларини топган, дея хабар беради «ТАСС».
Қазилма ишлари провинциянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Янкун қишлоғи атрофида Гуйчжоу вилояти Маданий мерос ва археология институти ходимлари ва Ченду шаҳрининг (Сичуан вилояти маъмурий маркази) маданий мерос ва археология институти вакиллари билан биргаликда 2017 йилдан буён амалга оширилган.
Археологик ишлар давомида олимлар тош ва шохдан тайёрланган керамика буюмлари ва ҳайвон суякларининг қисмларини топишга муваффақ бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, топилган қисмлар бу ерда яшаган қадимий одамлар балиқ ва ҳайвонларни овлаш билан шунингдек йиғиш ишлари билан шуғулланганлигини кўрсатмоқда.
Қазилма доирасида олимлар иккита қабр топган. Таъкидлаш жоизки, бу замонавий Гуйчжоу ҳудудидаги энг қадимий қабрлардир.
Олимларнинг фикрига кўра, уларнинг тадқиқотлари натижасида қадимги халқларнинг турмуш тарзи, уларнинг иқлим шароитларига мослашиш қобилияти ўрганилади, бу эса минтақада тарихий маданиятни ривожланишни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)