АҚШнинг Техас штатида яшовчи 34 ёшли Ядира Табат католик оилада вояга етган бўлиб, 13 йил муқаддам Исломни қабул қилган, дея хабар беради «Azon.uz».
Унинг ҳам, турмуш ўртоғининг ҳам кўзлари ожиз. Улар кўзи ожизлар учун инглиз тилидаги маълумотларни қидириб, анча овора бўлган. 2017 йилда эр-хотин 8 ойда Қуръон маъноларининг инглизча таржимасини Брайл алифбосига ўгирган.
Шундан сўнг улар краунфандинг платформаси ёрдамида пул йиғиб, Брайл алифбосида китоб босадиган дастгоҳ сотиб олган. Шу пайтгача улар томонидан АҚШдаги масжидларга 150 нусхадан ортиқ китоб жўнатилган.
Ядиранинг айтишича, илк бор Қуръон маъноларининг таржимасини бармоқлари ёрдамида ўқиганида ўзини йиғидан тўхтата олмаган.
Изоҳ (0)