АҚШнинг Юта университети олимлари Дарвиннинг назарияси турларнинг пайдо бўлишини тўғри тасвирлаб берганини исботлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мутахассислар турларнинг ташқи кўриниши ва хулқ-атворидаги ўзгариш уларнинг яшаш тарзига боғлиқ эканини исботлаган. Олимлар тўрт йил давомида тажриба ўтказиб, керакли натижага эришган.
Тадқиқотчилар фақат икки турдаги жонзот, яъни кабутар ва битнинг Columbicola columbae туридан фойдаланган. Қушлар колонияси патларининг ранги билан гуруҳларга бўлиниб, бир-биридан ажратиб қўйилган. Ҳашаротлар эса қушнинг рангига мослашиши керак эди. Битнинг ранги патнинг рангидан яққол фарқ қилгани сабаб, у тезроқ ўлган ва насл қолдирмаган.
Битлар тўрт йил давомида кабутар патининг рангига мослашишни ўрганган.
Изоҳ (0)