Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 25 февраль куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида нуфузли «Оскар-2019» мукофоти ўз эгаларига топширилди.

Фото: Vogue

Фото: Vogue

Қуйида мукофотнинг асосий номинациялари ғолибларини санаб ўтамиз.

«Оскар» бош соврини «Энг яхши фильм» номинациясида режиссёр Питер Фареллининг «Яшил китоб» фильми ғолиб бўлди.

https://www.instagram.com/p/BuSny1XAEOY/

«Энг яхши эркак роли» учун Рами Малек тақдирланди.

https://www.instagram.com/p/BuSk0UQAJxv/

Оливия Колман «Энг яхши аёл роли» ижрочиси бўлди.

https://www.instagram.com/p/BuSmVAcgV6z/

«Рома» картинаси режиссёри Алфонсо Куарон «Энг яхши режиссёр» деб тан олинди.  

https://www.instagram.com/p/BuSnamsgxrO/

«Энг яхши анимацион фильм» — «Ўргимчак одам — коинот узра».

https://www.instagram.com/p/BuScRHxgLex/

Шунингдек, қуйидагилар ҳам «Оскар-2019» мукофотига сазовор бўлди.

Pixar студиясининг «Бао» мультфильми энг яхши қисқа метражли анимацион фильми деб топилди.

25 дақиқа давом этадиган «Нуқта. Гапнинг якуни» картинаси энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм бўлди.

«Энг яхши визуал эффектлар» номинациясида «Ойдаги одам» фильми тақдирланди.

«Энг яхши қисқа метражли фильм» — «Тери».

«Энг яхши мослаштирилган сценарий» —  БлаcКкКлансман, Спайк Ли 

«Энг яхши оригинал сценарий» — «Яшил китоб» Питер Фарелли, Ник Валлелонге, Брайан Карри.

«Иккинчи пландаги энг яхши актёр» — Maxэршала Али, «Яшил китоб».

«Фильм учун ёзилган энг яхши мусиқа» — «Қора пантерра», швециялик композитор Людвиг Ёранссон.

«Фильм учун ёзилган энг яхши мусиқа» —  Шаллоw «Юлдуз туғилди» фильмидан, муаллиф: Леди Гага, Марк Ронсон, Энтони Россомандо, Эндрю Уаятт.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди