Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Маълумки, ҳозирда Россия Федерациясида 25 минг нафарга яқин ўзбекистонлик ўғил-қиз таълим олмоқда ва ҳар йили улар сони ўртача 7500 нафарга ошиб бормоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизматига таяниб, ЎзА маълум қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бундан икки ой муқаддам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Россия ФедерациясиБош экспертиза маркази ўртасида музокаралар олиб борилиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Бунда Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида нострификация жараёнларида мавжуд электрон маълумотлар базалардан фойдаланишга келишиб олинди. Бу эса, ўз навбатида, мутахассислар малакасини ошириш, семинарлар ўтказиш ва Россия Федерациясида таҳсил олишни хоҳлаган ёшларга кенг имкониятлар яратади.
Ушбу жараённи янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Тошкенбоев ва Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказининг бош таҳлилчиси Вера Скоробагатова бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Россияда таҳсил олишни хоҳлаётган ёшларга имкониятлар яратиш ҳамда ушбу имкониятларни уларга тушинтириш, қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида мамлакатимиз ёшлари билан жорий йилнинг 20 февраль куни «Пойтахт» бизнес марказида учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Шу ўринда, Россияда таҳсил олишни хоҳлаган барча ёшларни 20 февраль куни соат 10.00 да«Пойтахт бизнес маркази»га таклиф қилинади. Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати ҳузуридаги Бош экспертиза марказининг бош таҳлилчиси Вера Скоробагатова ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ҳорижий ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўлими мутахассислари ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати мутахассислари билан биргаликда Россия Федерацияси ҳукумати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида «Таълим ҳужжатларини, малакавий ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро Битим» лойиҳаси ишлаб чиқилиб, икки давлат Ҳукуматларига тақдим қилинган. Ушбу битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасида таълим ҳужжатларини тўғридан-тўғри тан олиниши, ёшларни билим олишларидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш (Россияда ҳужжатларни нострификация қилиш 45 кунгача вақтни олади) ва уларнинг ҳар йили тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдордаги маблағларини тежашни таъминлайди.
Ушбу музокараларнинг олиб борилиши икки давлат ёшларининг мобиллигини ривожлантиришда, уларга таълим олишлари учун муносиб шароит яратиш, таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тизимини янада соддалаштиришда катта аҳамият касб этади. Шунингдек, таълим муассасаларини аккредитацияси бўйича тажриба алмашилиб, аккредитация жараёнига экспертларни танлаб олиш ва жалб этишда Россия тажрибасидан фойдаланиш, икки мамлакат ўртасида экспертларни ўзаро алмашиш орқали аккредитация жараёнларини биргаликда ўтказиш ҳамда қўшма аккредитацияланган олий таълим муассасалари филиаллари ва қўшма дастурларини тўғридан-тўғри тан олиш амалиётини йўлга қўйишда муҳимдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар