Канзас университети мутахассислари Жанубий Кореяда қоронғида кўзлари ҳали ҳам ёниб турадиган 110 миллион ёшли ўргимчак қолдиқларини топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Изланишлар давомида олимлар етти хил турдаги ўнта ўргимчак қолдиғини топган. Аммо улардан фақат иккитаси олимлар эътиборини тортган: деярли тошга айланган ўргимчакнинг кўзлари қоронғуда ҳали ҳам ёнган.
Бу ҳол тапетум, яъни кўзнинг ёруғликни қайтарадиган қатлами билан боғлиқ, дейилади хабарда. Тапетум тунги кўриш қобилиятини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Одамларда тапетум бўлмайди. Лекин кўп ҳайвонларда учрайди. Айнан тапетум сабаб тунда мушукларнинг кўзлари ёнади. Бундан ташқари, кўпоёқли ҳашаротларда, қисқичбақасимонларда ва балиқларда ҳам бўлади.
Изоҳ (0)