Актрисалар ва уларнинг дўстлари ушбу рейсда Мексиканинг Кабо-Сан-Лукас шаҳрига учаётган эди. Тўсатдан уларнинг самолёти бурилиб, Калифорния штати, Онтарио аэропортига фавқулодда қўниш қилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Хабарда айтилишича, самолёт Лос-Анжелесдан кундузги соат 11 да кўтарилган ва парвоз вақтида ғилдирак ёки шинасидан айрилган.
Самолёт Мексика ҳаво ҳудудига етиб борган эди. Аммо қўниш хавфли бўлишини сезган борт ортига қайтб, Онтарио халқаро аэропортига қўнган.
Қўнишга уч соатгача рухсат берилмаган. Бу вақт мобайнида самолёт ҳавода айланиб турган. Соат 14:05 да қўнишга рухсат берилган.
Самолётда актриса Женнифер Анистон, Коурней Кокс, телебошловчи Жимми Киммелнинг хотини Молли ва актёр Жейсон Бейтманнинг хотини Аманда Анка учаётган бўлган. Қолган 12 нафар йўловчилар ким экани аниқланмаган.
Изоҳ (0)