Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлиги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетини шаҳардан ташқарига кўчириш таклифларидан бехабарлигини айтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ҳақда 16 февраль куни шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтган.
Аввалроқ, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Турсун Аҳмедов ЎзМУ ва Техника университетини шаҳар ташқарисига кўчириш таклиф ҳақида гапирганди.
Изоҳ (0)