Тошкент вилояти Паркент туманида севган қизининг қотилига айланган 27 ёшли йигит 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Севимли ТВ телеканалининг Замон дастури маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
«27 ёшли Дилшод Ниғматуллаев ҳалок бўлган Дилсора Рўзибоевасиз ҳаётини тасаввур қила олмаган… У бир йил давомида қизнинг ота-онасиникига бир неча марта совчилар жўнатган, бироқ улар қизини бошқа йигит — Ҳусан билан унаштирган», — дейилади дастурда.
Дилсора ва Ҳусаннинг тўйи олдидан судланувчи уларга пичоқ билан ҳужум қилган. 22 та жароҳат олган қиз ҳалок бўлган.
«Мен ҳатто унинг шартларини бажардим. У машина сотиб олишимни сўради, машина сотиб олдим. Шаҳарда яшашни исташини айтди, биз уйимизни сотдик ва янгисини сотиб олмоқчи эдик», — дейди Ниғматуллаев.
Судланувчининг отаси унинг оиласи бир неча марта қизнинг оиласи билан учрашганлиги, унинг онаси дастлаб рози бўлиб, кейинчалик фикрини ўзгартирганлигини билдирган.
Қизнинг синглиси Дилсора Дилшод билан гаплашган бўлиши мумкинлиги, бироқ унинг оилавий аҳволини билмаганлигини маълум қилган. «Тарбия кўрмаганлиги сабабли опамни унга бермадик», — дейди у.
Изоҳ (0)