Ўзбекистон евробондларининг бозори чаққон келди, деб хабар берилади «Davletov.uz» Telegram-каналида.

Фото: Flickr

Ўзбекистон ҳукумати 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳукумат режасига кўра, 5 ва 10 йиллик 500 миллион доллардан жами 1 миллиард долларлик бондлар реализация қилиниши кутилаяпти. Эрталаб беш йиллик бондларга йиллик 5.375 ва 10 йиллик бондларга эса 6 фоизлик нарх эълон қилинган эди.

Лондон вақти билан соат 12:15 га келиб, талабнинг кўплигини инобатга олиб, Ўзбекистон 5 йиллик облигациялар нархини 5,0—5,125 фоизга, 10 йиллик облигациялар нархини эса 5,625—5,75 фоизга туширди.

Пасайтирилган нарх бўйича Ўзбекистон облигацияларига талаб 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди.