Яқинда Бухарестда туни билан муз аралаш ёмғир ёғди. Натижада Руминиянинг пойтахти бутунлай бошқача тусга кирди. Бу ҳақда Travel Ask хабар берди.
Дарахтлар, уйлар, транспорт музлаб қолган сувнинг шаффоф қатлами билан қопланган. Дарахтларнинг шохлари муз қатлам оғирлигидан қулаб тушган. Худди жаҳли чиққан жодугар шаҳарни музлатувчи сеҳр ишлатгандек. Ёки бу ерда музли апокалипсис фильм тайёрланган бўлиши мумкинми? Ушбу аномал об-ҳавони бухарестлик фотограф Андрей Раута суратга олди.
Изоҳ (0)