Яқин Шарқ ҳақида гапирганда нимани эслаймиз? Кўпинча, чексиз нефть бойликлари-ю, даҳшатли урушлар ва террористик ҳужумлар кўз олдимизга келади. Аммо денгиз ва водийлар орасида жойлашган чиройли табиат эътиборсиз қолади. 29 ёшли езинлик фотосуратчи Ромий Ризқ айнан шу гўзалликни бутун дунёга кўрсатишни хоҳлади, дея ёзади Travel Ask.
Ливан — Сурия ва Ўртаер денгизи ўртасида жойлашган. Исроил ва Кипр билан ҳам қўшни. У кичик давлат бўлса-да, кишига илҳом берувчи турфа хил ландшафтларга эга. Ливаннинг жуда кўп тоғлари, ажойиб денгиз қирғоқлари ва чиройли водийлари бор. Ҳар бир нарса бир-бирга шу қадар яқинки, бир неча соат ичида чанғи курортидан қуёшли пляжга ўтишингиз мумкин.
Мамлакатнинг пойтахти Байрут дунёдаги энг қадимги шаҳарлардан бири ҳисобланади. У ташкил топганига 5000 йилдан узоқ вақт бўлган. Бу ҳудуд жуда бой маданиятга эга, уни йиллар давомида ўрганиш мумкин, аммо шунда ҳам тўлиқ ўрганиб бўлмайди. Шунинг учун Ливан «Яқин Шарқ жавоҳири» номини олган. Унинг барча ажойиботларини кўриш учун кўплаб сайёҳлар келади.
Бироқ, 2010 йилда Сурияда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин бу ерда ҳам кўп нарса ўзгарган. Ўшандан бери Ливанда ҳар йили келадиган сайёҳлар сони 38 фоизга камайган. Қўшни давлатдаги уруш Ливан иқтисодиёти учун зарар келтиради бошлаган. Суриядаги воқеалардан сайёҳлар қўрқиши тушунарли ҳол бўлса-да, Яқин Шарқ жавоҳирининг сеҳрли гўзаллиги эътибордан четда қолдириш мумкин эмас.
Изоҳ (0)