23 январь, чоршанба оқшомида футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/2 финал дастлабки жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби «Бёртон» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Серхио Агуэронинг киритган ягона голи «шаҳарликлар»га иккинчи ўйинда ҳам ғалаба келтирди. Ва улар шу тариқа мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, «манкунианлар» биринчи ўйинда «Бёртон»ни 9:0 ҳисобида енгган эди.
Маълумот учун, бугун, 24 январь куни мусобақанинг иккинчи 1/2 финал ўйинида «Челси» клуби «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушади.
Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳслари
24 январь, пайшанба
«Бёртон»—« Манчестер Сити» 0:1
Гол: 1:0 – 26 Агуэро.«Бёртон»: Коллинс, Акинс, Макфадзин, Тернер (Ҳатчинсон, 40), Маккрори, Куинн (Фокс, 46), Веллес, Ҳарнесс, Миллер, Темплтон, Бойс (Даниэл, 77).
«Манчестер Сити»: Мурич, Данило, Сандлер, Зинченко (Нмеча, 67), Гарсия, Фоден, Де Брюйне (Менди, 63), Делф, Агуэро (Жезус, 63), Поведа, Маҳрез.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)