Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мирзо Улуғбек инновацион маркази ва Wargaming компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда Марказ матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.

Фото: Spot

Фото: Spot

Шартнома таълим соҳасидаги ривожланиш масалалари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва киберспорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, рағбатлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутади.

Шартноманинг асосий вазифалари — киберпорт мутахассисларини топиш, ёш ва иқтидорли киберспортчиларни қўллаб-қувватлаш, бу спортни рақамли иқтисодиётга йўналтириш, шунингдек, Ўзбекистонда янги технологияларни оммалаштиришдан иборат.

Ҳамкорлик доирасида турли IT-тадбирлар ўтказилади, ёш иқтидорли IT-мутахассисларининг маълумотлар базалари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус платформалар яратилади.

Wargaming — дунёдаги энг йирик нашриёт ва «free-to-play MMO» бозоридаги ишлаб чиқувчилардан биридир. 1998 йилда ташкил этилган компания бутун дунё бўйлаб 20 та идорага ва бутунлай бошқа платформалар учун 15 дан ортиқ ишлаб чиқилган ўйинларга эга. Шунингдек, World of Tanks, World of Warships, World of Warplanes каби афсонавий ўйинлар яратувчиси ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди