Франциянинг Атлантика соҳили яқинидаги Нуармуте оролчаси қуруқликдан Гуле-де-Фромантен бўғози билан ажратилган. У орқали ўзига хос йўл ўтади. Тошдан ётқизилган йўл сураткашлар ва сайёҳлар орасида жуда машҳурдир.
4 километрлик йўлнинг ўзига хос жиҳати шундаки, кунига икки маҳал океан қуйилиб келган пайтда у сув остида қолиб кетади.
Йўлнинг икки четида кун тартиби ҳақида эслатма жойлаштирилганига қарамай, айрим сайёҳлар қуйилиб келаётган сув туфайли мураккаб аҳволга тушиб қолади ва сувнинг кетишини йўл бўйлаб ўрнатиб чиқилган миноралардан бирида кутишга мажбур бўлади. Сув остида қолган транспорт одатда эвакуацияга муҳтож бўлади.
TJournal сайёҳлар ижтимоий тармоқларда қолдирган, ушбу оролга алоқадор суратлар жамланмасини тақдим этди.
Изоҳ (0)