Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой компанияси жуда юқори кенгликдаги фотосуратни яратди. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.Ru хабар берди. Шанхайнинг кўриниши Jinkun Tech, ёки Bigpixel Technology Vorporation ёрдамида яратилган. Сурат баландлиги 468 метр бўлган Шанхайнинг «Шарқ марвариди» телеминорасидан олинган.

Фото: Текноблог

Фото: Текноблог

Ушбу тасвирда одамлар қиёфасини уни зум ёрдамида яқинлаштириб минг метр узоқдан ҳам кўриш мумкин.

Фантастик сурат кенглиги хитойликларга тегишли бўлиб — 195 гигапикселни ташкил қилади. Бир гигапиксел — миллиард пиксел демакдир. Таққослаш учун сизнинг смартфонингиз тахминан 12 мегапикселдан (ўн икки миллион пиксел) иборат.

Ижтимоий тармоқларда барча уни хитойликлар томонидан янги спутник супертехнологиялар ёрдамида яхши мақсадларда амалга оширилмаган дея муҳокама қилмоқда.

Маълумотларига кўра, миллионлаб одамлар мазкур суратни томоша қилмоқда, бугун томоша қилганлар сони 8 миллион.

Техник томондан тасвир — 360-градусли панорамада олинган, у ҳажми бўйича учинчи ва Осиёда биринчи ўринда.

Ушбу сурат бугунги технологиялар сездирмаган ҳолда ҳар биримизни исталган жойдан кузатиш имкони борлигини кўрсатади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади