Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти янгиланди. Бу ҳақда муассаса ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Насимжанов Юнусжон Зохидович. Фото: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Насимжанов Юнусжон Зохидович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ю.Насимжанов 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йили Тошкент давлат техника университетини, 1997 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани  давлат солиқ инспекциясида Давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасида турли раҳбар лавозимларида ишлаган.

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Давлат солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Кабиров Наим Ноёбович. Фото: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Кабиров Наим Ноёбович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Н.Кабиров 1969 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат университетини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У соҳадаги меҳнат фолиятини 1993 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Тошкент вилоятидаги давлат солиқ инспекцияларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Н.Кабиров Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Маматханов Мақсуд Maxмудович. Фото: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Маматханов Мақсуд Maxмудович Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

М.Маматхонов 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2009 йилда Фарғона Давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У меҳнат фаолиятини 2009 йилда Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида Ахборот-тизимлари шў‘баси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. М.Маматхонов ҳозирга қадар вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекциясида турли раҳбар лавозимларида фаолият юритган.

Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.