Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

29 декабрь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 20-тури доирасида 6 та учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Депор

Фото: Депор

«Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида «Вулверҳэмптон» жамоасини қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 22-дақиқасида Ҳарри Кейннинг узоқдан йўллаган зарбаси олдида Руи Патрисиу ожиз қолди. 2-бўлимда ўйин сценарийси буткул ўзгарди. 72-дақиқада Уилли Боли ҳисобни тенглаштирди 1:1 кўринишига келтирди. 83-дақиқага келиб, Раул Ҳименес меҳмонларни ҳисобдан олдинга олиб чиқди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Элдер Кошта «Тоттенҳэм» дарвозасига 3-тўпни киритди. Шу тариқа «Тоттенҳэм» сенсацион тарзда ютқазди.

АПЛда пешқадамлик қилаётган Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клуби билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Лондон клуби аъзоси Мейтленд-Найлс «тўпчилар»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 14- ва 16-дақиқаларда Роберто Фирмино 2 та гол уриб, дублга эришди. 31-дақиқага келиб, Садио Мане Муҳаммад Салоҳнинг узатмасини голга айлантирди. 1-бўлимнинг сўнгги сонияларида Салоҳ пенальтидан лондонликлар дарвозасига 4-голни урди ва жамоалар 4:1 ҳисобида танаффусга йўл олди.

2-бўлимнинг 65-дақиқасида ҳакам Майкл Оливер «Арсенал» дарвозасига 2-пенальтини белгилади ва уни Роберто Фирмино Бернд Лено қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Юрген Клопп шогирдлари 20-турдан сўнг мусобақа жадвалида 54 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.

 

АПЛ

20-тур баҳслари

29 декабрь, шанба

«Брайтон»—«Эвертон» 1:0

Гол: 1:0 – 59 Локадия.

«Уотфорд»—«Ньюкасл» 1:1

Голлар: 0:1 – 29 Рондон, 1:1 – 82 Дукуре.

«Фулҳэм»—«Ҳаддерсфилд» 1:0

Гол: 1:0 – 90 Митрович.

«Лестер»—«Кардифф Сити» 0:1

Гол: 0:1 – 90 Камараса.

«Тоттенҳэм»—«Вулверҳэмптон» 1:3

Голлар: 1:0 – 22 Кейн, 1:1 – 72 Боли, 1:2 – Ҳименес, 1:3 – 87 Кошта.

«Ливерпуль»—«Арсенал» 5:1

Голлар: 0:1 – 11 Мейтланд-Найлс, 1:1 – 14 Фирмино, 2:1 – 16 Фирмино, 3:1 – 32 Мане, 4:1 – 45 Салоҳ (пенальти), 5:1 – Фирмино (пенальти).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда