Италиянинг Анкона шаҳри яқинида жойлашган тунги клубда юз берган тиқилинч натижасида олти киши вафот этди, 120 киши жароҳатланди. 10 га яқин одамнинг аҳволи оғир. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, тиқилинч баллончадан сепилган қалампирли газ сабаб юзага келган. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, одамлар газ исини сезгач эҳтиёт чиқиш йўли томон юришган, лекин у ерда эшик ёпиқ бўлган.
Клубда италиялик машҳур реппер Sfera Ebbasta’нинг концерти ўтказилиши режалаштирилган эди. Тиқилинч бошланган вақтда концерт ҳали бошланмаган эди.
#Corinaldo (AN) #8dic 1:00, squadre #vigilidelfuoco impegnate nel soccorso in una discoteca. Forse per la dispersione di una sostanza urticante, ragazzi fuggono per il panico calpestandosi. Sei purtroppo quelli deceduti, decine feriti pic.twitter.com/NvII0jD7oe
— Vigili del Fuoco (@vigilidelfuoco) December 8, 2018
Изоҳ (0)