Тошкентга 6 декабрь куни кечқурун «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси автопарклари учун мўлжалланган автобусларнинг навбатдаги партияси етиб келди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Самарқанддан MAN Auto-Uzbekistan ҚК томонидан ишлаб чиқарилган сиқилган газдаги катта сиғимли 30 та автобус ва Самарқанд автозаводининг 15 та ўрта сиғимли SAZ LE60 автобуси етиб келди.
Машиналарнинг барчаси кондиционерлар билан жиҳозланган, кондиционерли MAN автобуслари пойтахтда илк бор пайдо бўлади.
Йил якунига қадар кўрсатилган икки моделдаги янги автобуслар етказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)