Жорий йилнинг 1 октябридан 1 декабригача Адлия вазирлиги томонидан бир қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатда илк бор ўтказилган «Биз коррупцияга қаршимиз» мегатанлови ғолиблари тақдирланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тўртта номинация, яъни «Энг яхши журналистик материал», «Энг яхши блогпост», «Энг яхши ижтимоий ролик», «Энг яхши иншо» йўналишларида ўтказилган танловда қуйидагилар ғолиб бўлди:
Мегатанловнинг «Энг яхши журналистик материал учун» номинацияси ғолиблари:
1-ўрин: Баҳодирова Азиза Исроиловна – «На посту» газетасида чоп этилган «Начинается все одинаково» таҳлилий мақоласи учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
2-ўрин: Файзиева Холида Аҳмаджоновна – «Ҳуррият» газетасида эълон қилинган «Қуш фалсафаси. Ҳатто гўрков ҳам таъмагир» номли таҳлилий мақоласи учун (совға – Ноутбук);
3-ўрин: Арслонов Адҳам Бозорович – «Маҳалла» телеканалидаги «Фикрлар чорраҳаси» теледастури учун (совға – телевизор).
«Энг яхши блогпост учун» номинацияси ғолиблари:
1-ўрин: Йўдошев Ғайрат Асатович – ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Икки қўлдан чиқаётган қарс», «Мантиқсиз мантиқлар», «Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар» каби туркум блогпостлари учун учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
2-ўрин: Қурбонова Азиза Абдусабитовна – «Ўзи нима гап?» лойиҳаси учун (совға – Ноутбук);
3-ўрин: Жабборов Фозил Фарҳодович – «Чидагин болам-а, чидагин!» блогпости учун (совға – телевизор).
Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Энг яхши иншо учун» номинацияси бўйича тақдирланган ғолиблар:
1-ўрин: Ҳамроқулов Синдор Бобомурод ўғли – Тошкент давлат юридик университети магистранти (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
2-ўрин: Қалбаева Зулқумар Пулатбоевна – Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
3-ўрин: Қурбонов Давронбек Мамадиёр ўғли – Навоий давлат педагогика университети талабаси (совға – телевизор).
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида «Энг яхши иншо учун» номинацияси бўйича тақдирланганлар:
1-ўрин: Юсуфжонова Машҳура Бахтиёр қизи – Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
2-ўрин: Мамадиёрова Ҳилола Эркиёр қизи – Тошкент вилояти Бекобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси (совға – Ноутбук);
3-ўрин: Абдуҳакимова Маҳлиё Фахриддин қизи – Навоий давлат кончилик институти академик лицейи ўқувчиси (совға – телевизор).
Шунингдек, «Энг яхши иншо» йўналишида ғолиб бўлган иштирокчи таҳсил олаётган Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактаб моддий техник базасини яхшилаш мақсадида, ушбу мактабга 10 миллион сўм миқдорида маблағ тақдим этилди.
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Биз коррупцияга қаршимиз» мегатанловининг олий соврин ғолиби, дея Раҳим Мирманов «Болаларнинг янги ўйини» номли ижтимоий ролик учун (совға – iPhone X смартфони) тақдирланди.
Икки ой давом этган мазкур танловда иштирок этиш учун 56 та журналистик материал, 89 та блогпост, 8 та ижтимоий ролик тақдим этилиб, материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомида белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқилди ва баҳоланди.
2018 йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳрида юқорида номлари қайд этилган танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича тадбир ташкил этилди.
Изоҳ (0)