28 ноябрь, чоршанба куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовга халқаро мусобақалардаги ва профессионал боксдаги ғалабалари ҳамда Ўзбекистонда спортни оммалаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Вазир Дилмурод Набиев Шаҳрам Ғиёсовга қўлга киритаётган ютуқлари Ўзбекистондаги ёшлар орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлаб, вазирлик бундан кейин ҳам боксчини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг 25 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик Сити шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида мексикалик боксчи Мигел Замудиони илк раунддаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонганди.
Изоҳ (0)