Афғонистон пойтахти Кобулда юз берган портлаш оқибатида 40 киши ҳалок бўлди, 80 киши жабрланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Портлаш шаҳар марказида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) туғилган куни шарафига байрам ўтказилаётган залда юз берган. 40 киши портлаш қурбонига айланган, 80 нафар одам жароҳат олган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш худкуш томонидан амалга оширилган.
«Кобулдаги портлаш жойидан 45 нафар ярадор шифохоналарга етказилган», — дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Изоҳ (0)