Навоийда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 17 нафар шахсга фуқаролик паспорти топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Навоий шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Жўраевлар оиласи асли тожикистонлик бўлиб, тақдир тақозоси билан юртимизга кўчиб келган. Ўзбекистонни ўз юрти деб биладиган Абдураҳмон Жўраев ва унинг турмуш ўртоғи Юлдуз Жўраева бу ерда тинч-хотиржам ва бахтиёр ҳаёт кечириб, тўрт фарзанднинг ота-онаси бўлди. Уларнинг ушалмасдек туюлган кўп йиллик орзуси бугун рўёбга чиқди.
Жорий йилда Навоий вилоятида Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган юртдошларимиз сони 95 нафарга етди.
Изоҳ (0)