Ўзбекистон «Сурхон—Пули-Хумри» янги электр узатиш линияси Ўзбекистон участкаси қурилишини 2019 йил декабрида якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго»даги манбасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон янги линиядаги ўз участкаси қурилишига аллақачон киришган. Унинг умумий узунлиги 260 километрга яқин бўлиб, шундан 45 километри Ўзбекистон ҳудудидан, 215 километри Афғонистон ҳудудидан ўтади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион долларни ташкил этади, мазкур маблағнинг 118 миллион долларлик қисми Афғонистон томонидан, қолган 32 миллион доллари Ўзбекистон томонидан ажратилади.
Изоҳ (0)