Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йилнинг 28 октябридан 1 ноябригача Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида «Ўзбекистон-Россия форуми. Ҳамкорлик, ташаббус ва инновация» деб номланган ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

Фестиваль Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Россия ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур тадбирда икки мамлакат ёшлари туризм, оммавий ахборот воситалари ҳамда тадбиркорлик соҳалари доирасида ўзаро малака алмашади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намоён этадиган саёҳатлар, ҳунармандлар кўргазмалари, миллий куй ва рақсларга бой маданий дастурлар ҳам фестивалдан ўрин эгаллаган.

Туризм, тадбиркорлик ва оммавий ахборот воситалари борасида сўз юритиладиган илмий-амалий анжуманлар эса икки мамлакат ёшларининг малакасини оширишга, ўзаро тажриба алмашишига самарали платформа бўла олади.

Қайд этилишича, ушбу фестивални муносиб ташкил этиш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Беш кун давом этадиган фестивалнинг дастлабки кунида Тошкент шаҳри бўйлаб экскурсия дастури, жумладан, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ҳазрати Имом мажмуасига зиёрат, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбарияти билан учрашув, фестивалнинг расмий очилиш маросими ва турли маданий тадбирлар ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар